Буюк Британияда ҳайдовчи аёл 9 метрлик автотураргоҳга сиғмади. Гап шундаки, у кенг жойда машинасида қайрилиб олишнинг уддасидан чиқа олмаган. Унинг автомобиль бошқариши Daily Mail томонидан эълон қилинди

Воқеа Эссекс графлигидаги Саутенд он Си шаҳрида бўлган. Видеода Citrioen С1 автомобилини бошқараётган аёл машинани икки машина орасига жойлашган 7 марта уринган аммо мақсадига эриша олмаган. Журналистларнинг қайд этишича, митта машина узунлиги 3,4 метр бўлган, у жойлашмоқчи бўлган бўш ҳудуд 9,1 метрни ташкил этган. 

Маҳаллий аҳоли вакили узоқ вақт ҳолатни кузатиб турган, кейинчалик унга ёрдам беришга қарор қилган вақтда, уйидан чиққунича аёл кетиб қолган.