ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Европа минтақаси, D гуруҳида 9-турдан ўрин олган учрашувлардан бирида Грузия терма жамоаси Уэльсни қабул қилди.

Учрашув тақдирини 49-дақиқада меҳмонлар вакили Лоуренснинг киритган ягона голи ҳал қилди ва унда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.  

Ушбу ғалабадан кейин Уэльс терма жамоаси ҳисобидаги очколар сони 17тага етди. Энди жамоа бугун учрашувини ўтказадиган Сербия терма жамоасидан бир очко ортда қолаётган бўлса, Ирландиядан (уларда ҳам битта учрашув кам) 4 очко олдинда бормоқда.

ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Европа

Грузия – Уэльс 0:1 (0:0)

Гол: Лоуренс (49).

Грузия: Лория, Наваловский, Кашия, Какабадзе, Кверквелия, Казаишвили, Квеквескири (Жигаури, 76), Меребашвили, Канкава, Гвилия (Хочолава, 89), Квилитая (Схиртладзе, 76).

Уэльс: Ҳеннесси, Уильямс, Дэвис, Гантер, Честер, Рэмзи, Аллен, Ледли (Эдвардс, 81), Кинг, Лоуренс (Вудбёрн, 90), Воукс (Робсон-Кану, 74).