Аргентина терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг охиргидан олдинги турида Перуни ўз майдонида қабул қилди.

Буэнос-Айресда ўтказилган учрашувда гол урилмади - 0:0.

Бу натижадан кейин охирги тур арафасида КОНМЕБОЛ минтақасида Аргентина бешинчи ўриндан олтинчи ўринга тушди. Месси ва жамоадошлари 17 ўйиндан 25 очко жамғарган. Аргентинанинг тўғридан-тўғри рақиби Перу ҳам 25 очко тўплаган ва қўшимча кўрсаткичлар эвазига 5-поғонада.

9 турдан кейин Бразилия 38 очко билан пешқадам, Неймар ва жамоадошлари аллақачон йўлланмани нақд қилишган. Иккинчи ўринда, Уругвай (28 очко), учинчи ва тўртинчи ўринларда 26тадан очко тўплаган Чили ва Колумбия жойлашган.

Охирги турда 10 октябрь куни Аргентина сафарда Эквадор билан ўйнайди, перуликларни эса Колумбия кутмоқда.

Регламентга кўра Жанубий Америкадан 2018 йилги жаҳон чемпионатига гуруҳдаги дастлабки 5 терма жамоа йўл олади, бешинчи ўрин соҳиби эса плей-оффда Янги Зеландияга қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2018 саралаши
Жанубий Америка
17-тур

Аргентина – Перу 0:0 (0:0, 0:0)
Аргентина – Ромеро, Отаменди, Маскерано, Меркадо, Акунья, Биглия, Банега (Гаго, 60; Перес, 66), Гомес, Ди Мария (Ригони, 46), Бенедетто, Месси.
Перу – Гальесе, Родригес, Араухо, Трауко, Йотун, Пенья (Картахена, 53), Тапия (Акино, 78), Фарфан (Поло, 70), Корсо, Флорес, Герреро.
Огоҳлантиришлар: Биглия (14), Фарфан (22), Тапия (37), Герреро (60), Акунья (90).