Шу йил октябрь ойининг иккинчи ярмидан эътиборан Adidas концерни «Adidas Made For» (AM4) кроссовкаларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Уларнинг бошқаларидан фарқли жиҳати роботлар томонидан ясалганидир. Уларни дунёнинг 6 шаҳри: Лондон, Париж, Лос-Анжелес, Нью-Йорк, Токио ва Шанхая аҳолиси харид қила олади. Бунда Лонон ва Париждаги сотувлар яқин орада бошланади, бошқаларига 2018 йил бошида етказиб берилади. 

Концерннинг биринчи тўлиқ роботлаштирилган заводи Германияда ишга тушишга шай ҳолатда. У юқорида қайд этилган шаҳарлардаги дўконларни тўлиқ маҳсулот билан таъминлай олади. Енгил ва қулай AM4 сериясидаги кроссовкалар йирик мегаполисларда яшайдиганлар учун махсус ишлаб чиқилди. Пойабзаллар ҳар бир шаҳарнинг иқлими ва ландшафтини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқарилгани боис, моделлар бир-биридан фарқланади.

Adidas фирмасининг иккинчи роботлашган заводи АҚШнинг Атланта шаҳрида очилади. Унинг ишлаб чиқариш қувватлари нафақат бир моделни ишлаб чиқишга етади. Концерн аллақачон ишлаб чиқаришни автоматлаштириш йўлини танлаган ва пойабзаллар учун тагликларни 3D-принтер воситасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди.