АҚШнинг Шимолий Каролина штати, Колумбия шаҳрида жойлашган Fort Jackson ҳарбий базасида ҳайдовчи автомобилда бир гуруҳ ҳарбийларни уриб юборди. Бу ҳақда USA Today нашри хабар бермоқда. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 ҳарбий ҳалок бўлган, яна 6 нафари жароҳат олган.  

Ҳарбийлар берган хабарда таъкидланишича, жароҳатланганлардан 2 нафарининг аҳволи оғир. Воқеанинг қолган тафсилотлари келтирилмаган. Шунингдек, ҳарбийларни уриб юборган автомобиль тури ҳамда ЙТҲ сабаблари маълум қилинмаган.