АҚШнинг Янги Орлеан шаҳри маъмурияти ҳудудга «Нэйт» довули яқинлашиб келаётгани муносабати билан комендантлик соати жорий қилди, деб ёзмоқда Gambit нашри.

Комендантлик соати шанба 7 октябрь кечки 18.00 дан 8 октябрь эрталабгақадар амалда бўлади.
 
Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, Янги Орлеанда сув тошқинларини тўхтатиб туриш учун баррикадалар барпо этилади. Шунингдек, барча ер ости ўтиш йўллари ёпилади.
 
Бундан ташқари Американинг бир неча штати, хусусан Алабама, Луизиана, Флорида ва Миссисипи штатлари «Нэйт» довули сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилишга улгурган.