Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9-11 октябрь кунлари Сербияга расмий ташриф амалга оширади.  Бу ҳақда Эрдўған матбуот хизмати маълум қилди.  

"Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Украинага ташрифи тугагач, 9-11 октябрь кунлари Сербия президенти Александр Вучич таклифи билан Сербияга расмий ташриф билан келади. Ташриф вақтида икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш бўйича турли келишувлар имзоланади, Туркия-Сербия ишбилармон форуми бўлиб ўтади", дейилган хабарда.     

Таъкидланишича, Эрдўған Сербия президенти Александр Вучич ва парламент раиси Майя Гойкович билан музокаралар ўтказади ҳамда Нови-Пазар шаҳрига ташриф буюради.