Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳар ички ишлар бўлимига шу шаҳарда жойлашган масъулияти чекланган жамиятга қарашли омборхонада ўғрилик содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берган.

Ўғрилар омборхонага ярим тунда эшик қулфини бузиб киришиб, у ердан 41 550 000 сўм пул ва 150 АҚШ долларини олиб кетганликлари аниқланди. 

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида, ушбу жиноятни мазкур омборхона ишчиси 1995 йилда туғилган Д.Н. ва унинг жиноий шериклари 1976 йилда туғилган Ш.М., 1996 йилда туғилган А.Ғ., 1984 йилда туғилган У.А.лар содир этганликлари аниқланиб ушландилар. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.