Испания полицияси халқаро операция ўтказиш вақтида 3,8 тонна кокаин моддаси олиб кетаётган кемани ушлади. Бу ҳақда полиция  твиттерда маълум қилди. 

Шу сабабли кема экипажининг 7 нафар аъзоси қўлга олинган. Таъкидланишича, гиёҳванд модда кема ошхонаси остидаги кабинада яширилган бўлган. 

Маълум қилинишича, кема Канар оролларидан 870 км узоқликда ушланган. У Испанияга Колумбиядан келаётган бўлган.