Компьютерни телевизорга улаш учун фақатгина мос келувчи кабелни тўғри танлай билиш керак. Айрим ҳолларда тақсимловчи талаб этилади. Ақлли телевизорлар эгалари эса симсиз ҳам буни уддалай олишади. Демак қуйида 3 ҳолатни батафсил ўрганиб чиқамиз.

Компьютерни телевизорга кабель орқали улаш

1. Даставвал, компьютерингизда сигнални узатиш учун қанақа сигналлар борлигини аниқлаб олиш зарур

Бунинг учун жиҳоздаги тирқишларни кўздан кечиринг. Бир қарашда портлар турини аниқлай олмасангиз, уларга берилган изоҳни компьютер қўлланмасидан ўрганинг. Қурилма моделига боғлиқ равишда сиз қуйидаги кўринишдаги тирқишларни кўрасиз:

HDMI — рақамли интерфейс. У аксарият замонавий компьютерларда учрайди. Аудио ва видеони ҳам узатади, шу боис мультимедиа сигналини телевизорга узатишга мос келади. 

DVI — бозорда кенг тарқалган яна бир рақамли порт. Фақат товушсиз видеонинг ўзини узатади.

VGA — энг оммабоп тирқиш. У ҳам фақат видеосигнални узатади. 

Фото: Amazon

Mini DisplayPort, Thunderbolt 2, USB‑C ва Thunderbolt 3 (USB-C) — рақамли интерфейслар Apple компьютерларида учрайди. Уларнинг барчаси видео ва аудиони баравар узата олади. Бундан ташқари Mac оддий HDMI-тирқиши билан ҳам жиҳозланиши мумкин.

2. Энди навбат телевизорга. Уни кўздан кечириб, телевизорда сигнални қабул қилиш учун қанақа тирқишлар борлигини билиб оламиз. 

Аксарият замонавий телевизорларда HDMI ва VGA тирқиши бор. Эски моделларда RCA штекерлар бўлади.

Фото: Лайфхакер

3. Икки тирқишга мос келувчи кабелларни танлаш зарур. 

Агар телевизорда ва компьютерда HDMI тирқиши бўлса, ҳаммаси оддий: сиз бир қурилмани иккинчисига HDMI-кабель ёрдамида улай оласиз.

HDMI-телевизорга шундай тирқиши бўлмаган компьютерни улаш учун сизга HDMI-кабел билан бирга сигнални ўзгартирувчи махсус конвертер ҳам керак бўлади. Бу DVI → HDMI, VGA → HDMI ёки бошқа HDMI ўтказгичлари бўлиши мумкин.

HDMI симидан ташқари бундай конвертерларга қўшимча аудиокабелни қўшиш мумкин. Бу эса, товушни DVI ва VGA форматларидаги чекловларга қарамай узатиш имконини беради. Аудиокабель 

Фото: Amazon

HDMI-телевизорга Mac компьютерини Thunderbolt 2 ёки Mini DisplayPort тирқишлари орқали улаш учун сизга Mini DisplayPort → HDMI ўтказгичи керак. Товушни ўтказиш учун аудиони қўллаб-қувватлайдиган адаптер олиш лозим.

Бироқ эски Mac моделлари HDMI телевизорига Mini DisplayPort орқали уланишда овозни узатмайди. Бу ҳолатда товуш ноутбук карнайларидан чиқади. 

HDMI-телевизорга Thunderbolt 3 (USB‑C) тирқишли янги авлод Apple компьютерини улаш учун сизга HDMI-кабель ва кўппортли рақамли AV-адаптерли USB‑C талаб этилади. Аммо сизда Thunderbolt 3 ни қўлламайдиган USB‑C портли эскироқ ноутбук бўлса, унда оддий USB‑C → HDMI адаптери ҳам кифоя.

Агар сизда VGA-телевизор бўлса-чи? Қайғурманг, бунинг ҳам ечими осон.

VGA-телевизори учун тартиб ҳам деярли ўхшаш. Бунинг учун сизга HDMI → VGA, DVI → VGA ёки бошқа компьютердаги тирқишдан келиб чиқувчи конвертер талаб этилади. Асосийси, у сигнални VGA сигналига ўзгартириб бера олсин.

4. Қурилмаларни кабель орқали бир-бирига уланг

Бунинг учун даставвал компьютер ва телевизорни хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчиринг. Сўнгра кабель ёрдамида қурилмаларни уланг (зарур бўлса, конвертер орқали). Фақат шундан кейингина қурилмаларни ёқинг. Агар телевизор сигнал манбасини ўзи аниқламаса, унинг созламасидан бу масалани ҳал этинг.

5. Телевизордаги тасвирларни компьютер ёрдамида созлаш

Агар тасвир тиниқ ва аниқ бўлмаса, компьютернинг тизим созламасини очиб, мониторга доир бўлимига киринг. Бу ерда сиз телевизорга мос келувчи ўлчамни белгилай оласиз. Зарурат пайдо бўлса, видеони намойиш этиш тартибини ҳам ўзгартириш мумкин. 

Фото: Лайфхакер

Компьютерни Wi-Fi орқали телевизорга қандай улаш мумкин?

Замонавий ақлли телевизорларни компьютерларга симсиз маҳаллий Wi-Fi тармоғи орқали улаш мумкин. DLNA ва Wi-Fi Direct каби технологиялар видео, мусиқа ва бошқа контентни телеэкранда акс эттириш, ёки компьютердаги тасвирни телевизорда кўрсатиш имконини беради. Шу билан телевизор симсиз дисплей вазифасии бажаради. Wi-Fi Direct бўлса, сизга роутер ҳам керак бўлмайди.

Масалан, LG қурилмаларида шу каби вазифаларни Smart Share сервиси бажаради. Samsung телевизорларига AllShare хизмати доирасида шунга ўхшаш сервис кўрсатилади.