Ядро қуролига эга давлатлар 1970 йилда тузилган Ядро қуролини тарқатмаслик келишуви (ЯҚТК) бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун етарлича саъй-ҳаракатларни амалга оширмаяптилар. 

Бундай фикрни 6 октябрда ТАСС ахборот агентлиги мухбирига Нобель қўмитаси раиси, 2017 йилги тинчлик учун Нобель мукфотини Ядро қуролини тақиқлаш халқаро кампаниясига (ICAN) тақдим қилган Берит Райсс-Андерсен билдирди.

"Ядровий қуролсизлантириш ядро давлатлари ўз зиммаларига олган мажбуриятдир. ЯҚТК уларга абадий ядро давлати бўлиш ҳуқуқини бермайди. Бу мукофот ва шунингдек ICAN томондан қўлланувчи стратегия уларга бу ҳақда эслатиб туради, чунки мутлақ аёнки, бу давлатлар ЯҚТК бўйича мажбуриятларини бажариш учун етарлича ишлар қилмаяптилар, яъниким ядро қуролини қисқартириш бўйича жараёнларни амалга оширмаяптилар", деб айтган Райсс-Андерсен. 

"Бу мукофотга ядро давлатлари ва НАТОни ҳаракат қилишга чорлаш ҳамда уларнинг ЯҚТК бўйича мажбуриятларини эслатиш сифатида қараш керак. Мақсад – дунёни ядровий қуролдан холи қилиш эканлиги билан баҳслашиш даргумондир. Бу давлатлар шундай мажбуриятларни ўз зиммаларига олганлар. Шу сабабли биз танқид қилмаяпмиз, балки тўғрироғи, ишлаш вақти келди, деб айтмоқдамиз", деб айтди Райсс-Андерсен.