АҚШ президенти маъмурияти расмий вакили Сара Сандерснинг брифингда маълум қилишича, Дональд Трамп «дунёни тартибсизликлардан сақламоқда». Бу ҳақда Hill нашри ёзмоқда.

"Менинг фикримча, айнан президент дунёни тартибсизликлардан сақламоқда", - деган Сандерс.

Шунингдек, Оқ уйдан таъкидлашларича, Трампга унинг "ажойиб" жамоаси ва бутун дунёдаги иттифоқчилари ёрдам бермоқда.

"У бу борада ёрдам берадиган ажойиб жамоага эга. Ҳамда у душманларга қарши иттифоқчиларимиз билан ҳамкорлик қилиб, халқаро майдонда катта муваффақиятларга эришди", - дея қўшимча қилиб ўтди Сандерс.

Сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган Трамп тинчлик ва демократияни ҳимоя қилишга чақирди ҳамда "яккаланиб қолган режимларга" таҳдид қилди. Хусусан, АҚШ президенти КХДР Қўшма Штатларга хавф соладиган бўлса, Вашингтон уни йўқ қилишга мажбур бўлишини айтди.