Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду келгусида мавсумда Мадридда қолишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди. 

Инглиз таблоидининг футболчиларга яқин манбаларга таяниб берган хабарга кўра, португалиялик футболчи келгуси йил ёзги трансферлар вақтида бошқа клубга ўтишни мақсад қилган. Бунга сабаблардан бири сифатида футболчининг солиқлар билан боғлиқ можароларга дуч келганида клуб фаол позицияда бўлмагани кўрсатиб ўтилган. Роналдунинг фикрича, клуб четга чиқиб турмасдан уни ҳимоя қилиши керак эди.

Роналду фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган жамоа сифатида «Манчестер Юнайтед» номи тилган олинмоқда. Ўтган мавсумда футболчи трансфери масаласида иккала клуб алоқага чиққанди.