Россия ва Италия SSJ-100 самолётларини Европага етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга келишиб олди. Бу ҳақда Росавиация матбуот хизмати хабар қилмоқда.

«Экспорт ва импорт қилинаётган фуқаро авиацияси техникасини сертификатлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари иишлаб чиқилди. «Сухой фуқаро самолётлари» АЖнинг RRJ95B самолётларини Италия томони иштирокида Европага ва бошқа мамлакатларга етказиб бериш шу жумладан», — дейилади хабарда.