Британиялик футболчи Уэйн Руни маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги суд томонидан тайинланган 100 соатлик мажбурий ишларни бажаришга киришди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Нашр журналистлари Ливерпулнинг "Эвертон" клуби ҳужумчисини Чешир графлигидаги Престбери шаҳрида жойлашган олти миллион фунтлик қийматга эга ўз уйи яқинидаги қариялар уйи боғида ўриндиқларни бўяш билан шуғулланаётганини аниқлашган.

Руни 1 сентябрь куни Лаура Симпсон исмли аёл билан бирга қўлга олинганди. Алкотестер алкоголнинг рухсат этилган даражаси уч баробар кўплигини кўрсатди. Спортчи ўз айбини тан олди.

Эртаси куни эса унинг ҳомиладор рафиқаси Колин уч фарзанди билан бирга уйни тарк этди.

Руни - Англия терма жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул футболчидир. У 119 ўйинда 53 та гол киритган. Ёзда футболчи терма жамоа учун майдонга тушишни тўхтатди. У ҳафтасига 150 минг фунт стерлинг ишлаб топади.