АҚШ президенти Дональд Трамп The Washington Post нашри унинг сайлов кампанияси ҳақида ижобий мақола ёзганидан ҳайратланди.

Трамп бу ҳақда твиттердаги обуначиларига маълум қилди. 

"Ниҳоят, The Washington Post’да ижобий мақола кўришимга ишона олмаяпман. Унда Трамп сайловчиларининг сайлов кампаниясига пул ажратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари айтилган. Республикачилар партияси миллий қўмитаси демократларга қараганда анча кўпроқ пул тўплайди ва бу пулларнинг катта қисми меннинг ажойиб кичик ҳомийларимдир. Мен чарчоқ билмаган ҳолда улар учун меҳнат қиламан!", деб айтган Трамп.

Аввалроқ Трамп ОАВни, жумладан The Washington Post ва The New York Times нашрларини ўзига қарши тил бириктиришда айблаганди.