Тошкентда "Ўзбекистон-Қирғизистон-2017" кўргазмаси бўлиб ўтди, унда 8 та соҳадаги 120 та қирғиз компаниясининг 250 нафар вакили бўлган тадбиркорлар иштирок этди. Кўргазма нафақат Тошкент шаҳри аҳолиси, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

"Ўзбек-қирғиз кўргазма-ярмаркаси" доирасида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси умумий қиймати 15,5 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган маҳаллий маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади.

Шунингдек, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Ушбу ташриф доирасида имзоланган ҳамкорликнинг турли соҳалари бўйича ҳужжатлар ва битимлар икки мамлакат тадбиркорлари учун икки томонлама алоқаларнинг мавжуд салоҳиятини ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратганини алоҳида таъкидлаш жоиз.