Бугун Россия президенти Владимир Путин 65 ёшни қаршиламоқда. У 1952 йилнинг 7 октябрида Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) шаҳрида ишчилар оиласида туғилган.

Отаси Владимир Спиридонович Путин сув ости флотида хизмат қилган. Урушдан сўнг Ленинград вагон қурилиш заводида ишлаган. Владимир Путин РФ президенти вазифасини бажаришга киришишидан 1 ҳафта олдин вафот этган. Онаси Мария Ивановна Шеломова ҳам шу заводда меҳнат қилган. Онаси 1998 йилда вафот этган.

Махсус хизматларнинг собиқ зобити бўлмиш Путин сиёсий карьерасини Россия Федерациясининг биринчи президенти Борис Ельцин вақтида бошлаган. Аввалига у махсус хизматлар бош органи — Федерал хавфсизлик хизматини бошқарди, кейин эса мамлакат бош вазири бўлди. 2000 йилда Путин илк бор президент этиб сайланди.

Россиянинг янги сайланган раҳбари ҳеч қачон депутат ёки губернатор бўлмаган, сиёсий муҳитда яшаб қолиш тажрибасига мутлақо эга эмасди, бироқ таҳлилий қобилиятлари унга президентлик лавозимида жуда қўл келди.

Ўзининг дастлабки бошқарув йилларида Владимир Путин кўпчилик томонидан Россияни 1990-йиллар тартибсизликларидан қутқарган ислоҳотчи сифатида қабул қилина бошлади. Президентга бу йўлда қулай иқтисодий конъюнктура ва нефтнинг жаҳон нархлари баланд бўлиб тургани ёрдам беради. Владимир Путин умуман ҳисобланганда ҳокимият тепасида 12 йилдан зиёд бўлиб турибди, гарчи рус мухолифати томонидан унинг бошқаруви кескин танқид остига олинса-да, сўровномаларга кўра аҳолининг 80 фоизидан кўпроғи уни қўллаб-қувватлайди.

Путин ўз сиёсий карьерасини давом эттирадими-йўқми, ҳозирча расман эълон қилингани йўқ. Амалдаги давлат раҳбарининг ўзи тўртинчи муддат учун номзодини илгари суриш борасида жим. Лекин биз у албатта суришини биламиз-ку?

У 1983–2013 йилларда Людмила Путина (Шкребнева) билан бирга яшаган. Биргаликдаги турмушдан Катерина ва Мария исмли қизлари бор. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, айни пайтда Алина Кабаева билан турмуш қурган, ҳаттоки аллақачон икки ўғилнинг отасига ҳам айланган.

Ленинград давлат университети, СССР КГБ олий мактаби, СССР Қизилбайроқли КГБ институтини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга. Мутахассисликлари: юрист, разведкачи, сиёсатчи.

Путин ва АҚШ президенти Жорж Буш Ново-Огарёво резиденциясида
ГАЗ-21 «Волга» автомобилини бошқаришмоқда, 2005 йил
Фото: Reuters
Владимир Путин дельфинлар билан чўмилмоқда
Фото: РИА «Новости»
Россия ва Украина президентлари Путин ва Кучма Қримдаги
«Артек» болалар лагерида, 2001 йил, 28 июль
Фото: Сергей Величкин/Владимир Родионов/ТАСС
Владимир Путин Плесецк космодромида, «Молния-М» ракета ташувчиси
парвозини кузатмоқда, 2004 йил
Фото: Алексей Панов/РИА «Новости»
Владимир Путин Баффи ва Юмэ лақабли итлари билан сайрда, 2013 йил
Фото: Алексей Дружинин/РИА «Новости»
Владимир Путин Севастополь яқинида 83 метр чуқурликка чўкиб кетган
қадимий кема олдига батискафда тушмоқда, 2015 йил
Фото: Алексей Никольский/РИА «Новости»
Путин ва Медведев профессионал жанговар самбо бўйича халқаро турнирда, 2013 йил
Фото: ТАСС
Владимир Путин Тунги хоккей лигаси учрашуви вақтида
Фото: Юрий Кочетков/Reuters
Путин ва бош вазир Медведев хотира ва мотам кунида Кремль олдидаги
номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида, 2017 йил 22 июнь
Фото: Sergei Karpukhin/Reuters
Россия бош вазири Владимир Путин хорижий олимлар ва журналистлар билан
ресторанда кечки овқат чоғида, 2011 йил 11 ноябрь.
Суратда чапда — ҳозирда унинг шахсий ошпази, деб тахмин қилинувчи олигарх Евгений Пригожин
Фото: Миша Жапаридзе /Pool/AP
Путин «Таврида» бутунроссия ёшлар таълим форумига борган чоғ.
Фото: Михаил Метцель/ТАСС