АҚШ 7 октябрда Афғонистон мудофаа кучларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Афғонистонга иккита Black Hawk ҳарбий вертолётини топширди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар бермоқда. 

Телеканалнинг таъкидлашича, АҚШ ҳаммаси бўлиб Афғонистонга 150 та Black Hawk беради. Кобул биринчи партияни ўтган ойда олган, қолган вертолётлар яқин орада етказилади.

Аввалроқ Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Қобул ҳарбий-ҳаво кучлари паркини янгиламоқчилигини маълум қилган. Турли маълумотларга кўра, хорижий ҳамкорлар, жумладан АҚШ бу мақсадда 6-7 млрд доллар ажратади.