АҚШ Туркияни терроризмга қарши курашда, шунингдек, ўз чегаралари муҳофазаси йўлида олиб бораётган ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Пентагон расмийси Эрик Пахон маълум қилди.

«Анадолу» нашри хабар беришича, у Туркиянинг Идлибга киришига муносабат билдира туриб Сурия шимоли-ғарбий «Ал-Қоида» жангарилари учун бошпанага айлангани, бу ҳудуд минтақа хавфсизлигига таҳдид солиб турганини айтган.

Пентагон расмийси АҚШнинг «Жебҳат ан-Нусра» бўйича позицияси ўзгармас бўлиб қолишини билдирган.

«Ушбу гуруҳ «Ал-Қоида»нинг Суриядаги қаноти ҳисобланади ва бу гуруҳ террорчи ташкилотлар рўйхатидадир», - деган у.

Пентагон расмийси «Фронт ан-Нусра» «Ал-Қоида» билан алоқаларни узгани ҳақида эълон қилган бўлсада, бу гуруҳ ўз мақсадларини ўзгартирмаган.

Бундан ташқари, Пахон АҚШ айни вақтда Идлибдаги амалиётларда қатнашмаётганини қайд этиб ўтган.