Калифорниянинг ишлаб чиқаришда роботлардан фойдаланувчи Zume Pizza егулик етказиб бериш хизмати 48 миллион доллар жалб қилишга муваффақ бўлди. Бу компания йиғишни режалаштирганидан икки баробар кўп дегани. CNBC шу ҳақидаги хабари билан бўлишди. 

Zume Pizza мунтазам бажарилувчи ишлар учун роботлардан фойдаланади - масалан, машиналар хамирга соус солиб, пиццани печга жойлайди. Тайёрланиш жараёнида одамлар ҳам иштирок этади, шу билан бирга, улар фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда янги рецептлар тузиш ёки мавжудларига ўзгартириш киритиш билан ҳам шуғулланишади. 

Фото: Zume Pizza

Zume Pizza 2016 йилнинг 1 апрелидан фаолият юритиб келади. Компанияда изоҳ берилишича, ошхонада ходимлар сонини камайтириш маблағларни энг сифатли маҳсулотларни харид қилишга сармоялаш имконини беради. 2016 йилнинг декабрида, 23 миллион долларлик инвестицион раунддан кейин компания 50 миллион долларга баҳоланган.