Россия фуқаролигига эга америкалик боксчи Рой Жонс Россия президенти Владимир Путинни 65 ёшлик юбилейи билан табриклади ва ўзини "рус" деб атади. 

"Туғилган кунингиз билан, Россия президенти, жаноб Владимир Путин. Сизнинг ҳамюртингиз бўлиш ва сиз бошқараётган давлатни билиш имкониятини берганингиз учун катта раҳмат. Умид қиламанки, ажойиб бир кун сиз нафақат дунёдаги энг яхши, балки энг машҳур одамга айланасиз. Барча қилаётган ишларингиз учун сизга раҳмат. Тангри сизни паноҳида асрасин. Паспорт учун яна бир бор раҳмат. Мен – русман", деб айтган Жонс.

Жонс 4 та вазн тоифасида (72,6 кг, 76,2 кг, 79,38 кг гача ва ўта оғир вазн тоифалари) жаҳон чемпиони бўла олган дунёдаги биринчи боксчи ҳисобланади. Боксчининг ҳисобида 65 та ғалаба ва 9 та мағлубият бор. Боксчи Россия фуқаролигини 2015 йил сентябрида олган.