Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Россия президенти Владимир Путинни туғилган куни билан табриклаб, унга антиқа ўрин ёпинчиғи совға қилди. Сorriere della Sera италян нашрининг маълум қилишича, ёпинчиқда икки сиёсатчининг қўл сиқишиб турган сурати қўл билан тикиб чиқилган. 

Фото:360tv.ru

Таъкидланишича, сиёсатчиларнинг орқа фонида Василий Блаженний черкови ва Колизей суратлари тасвирланган. 

Ноодатий совға маҳаллий компаниялардан бири томондан бажарилган.

Путин ва Берлускони қалин дўст ҳисобланади, улар ўзаро кўп марта учрашган. Берлускони Россиянинг Украина бўйича позициясини қўллаб-қувватлаган саноқли европалик сиёсатчилардан бири  ҳисобланади.