АҚШ ИШИД йўқ бўлишини истамаяпти ва жангариларга ўзининг Суриядаги Раққа ва Иордания чегарасидаги базалари орқали ёрдам бермоқда, деб айтди "Ҳизбуллоҳ" шиалар ҳаракати етакчиси Ҳасан Насрулла.

"Фақат АҚШ ИШИДни буткул йўқ қилишга йўл бермаяпти", деб айтган Насрулла. 

"АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия армияси ва қаршилик кўрсатиш гуруҳларига ИШИД эгаллаган позицияларга боришни таъминламаяпти", деб қўшимча қилган Насрулла.