Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Пекинда ўтган теннис мусобақасида ғолиб бўлди.

Финал учрашувида "тупроқли кортлар қироли" австралиялик Ник Кирьосни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Теннисчилар кортда 1 соат-у 33 дақиқа ўтказишди.

Шу мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳслари финалида франциялик Каролин Гарсия руминиялик Симона Халепни мағлуб этди.

Дарвоқе, айни вақтда 1-рақамли теннисчи шарафига Испаниянинг Вальядолид кўчаларидан бири унинг исми билан номланадиган бўлди. "Катта дубулға" мусобақаларининг 16 карра чемпиони номи Вальядолид университетининг собиқ ректори Луис Суарес Фернандес номидаги кўчага бериладиган бўлди.