Жидда шаҳрида Саудия Арабистони подшоҳи саройига ҳужум қилган шахс мамлакат фуқаролигига эга, 28 ёшли Али ал-Фаҳид ал-Амири бўлиб чиқди. Бу ҳақда Подшоҳлик Ички ишлар вазирлигига асосланган ҳолда SPA агентлиги хабар тарқатди.

Шанба куни кечқурун номаълум шахс бошқарувидаги машинадан ас-Салом саройи ўққа тутилганди. Ҳужум оқибатида икки қўриқчи ҳалок бўлган, яна 3 нафари жароҳатланган.

Ҳужум қилган шахс ўлдирилган, унинг автомобилидан Калашников автомати ва 3та "Молотов коктейли" топилган. Жиноят сабаблари ўрганилмоқда.