Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга унинг акаси Нуриддин Раҳмоннинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Шавкат Мирзиёевнинг Раҳмон номига йўлланган мактубида "Сизнинг акангиз Нуриддин Раҳмоннинг бевақт вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим", деб таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига оғир жудолик муносабати билан ўзининг самимий ҳамдардлигини билдирган.

Нуриддин Раҳмон 7 октябрда 67 ёшида Душанбедаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Таъкидланишича, марҳум ҳеч қандай давлат лавозимини эгалламаган ва охирги йиллар пенсияда бўлган.