Сурия ҳукумати армияси ИШИДга қарши ҳарбий амалиётлар давомида Маядин шаҳридаги жангариларни ўраб олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

«Бизнинг қуролли кучларимиз илғорлари иттифоқчилар билан биргаликда Дайр-аз-Зор фронтидаги Маядин шаҳрини қуршаб олди»,— деган агентлик суҳбатдоши.

Маядин яқинда ИШИДнинг «янги пойтахти» сифатида эълон қилинганди. Бу шаҳар Ал-Умар нефть конлари яқинида жойлашган ва шу туфайли муҳим стратегик шаҳар ҳисобланади.

Сурия армияси ИШИД назоратидаги Маядин шаҳрини 6 октябрь куни қамал қилишни бошлаганди. Шу куни Россия Мудофаа вазирлиги АҚШнинг Суриядаги ҳаракатлари бўйича шикоят қилганди. Россия томони фикрича, америкалик ҳарбийлар Эт-Танф яқинидаги жангариларга ёрдам бермоқда. Пентагонда бу айблов рад этилди.