Америкалик Тони Фергюсон UFC енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион номини қўлга киритди. Бунга у ватандоши Кевин Лига қарши Лас-Вегасдаги «Т-Мобайл» аренасидаги жангда ғалаба қозонган ҳолда эришди.

Фергюсон учинчи раундда рақибини чиқиб кетиб бўлмас ҳолатга туширган ҳолда ғалаба қозонди.

UFC енгил вазнида чемпионлик камари ҳамон Конор Макгрегорга тегишли бўлиб қолмоқда. Аммо у ММАда 2016 йилнинг ноябридан буён кўриниш бермаяпти.