АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Эрон Шимолий Кореяга моливий кўмак беради ва Пхеньян билан савдо олиб боради. У бу ҳақда журналист Майк Хакабига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

"Ишончим комилки, Эрон Шимолий Кореяни молиялаштиради, Теҳрон Пхеньян билан савдо-сотиқ олиб боради ва Шимолий Корея билан бирга ишлайди. Бунга мутлақ йўқ қўйиб бўлмайди", деб айтган Трамп.

Трампнинг фикрича, Теҳрон Эрон ядровий келишуви бандларини бузмоқда. Бундан ташқари, Трамп Теҳронни Яқин Шарқда муаммолар туғдиришда айблади. "Эрон ёмон ўйинчи ва у билан ёмон ўйинчидек муомала қилинади", деб қўшимча қилган Трамп.

5 октябрда The Washington Post нашри Трамп яқин кунларда Эрон билан эришилган ядро битимини бекор қилиши мумкинлигини маълум қилганди. Нашр манбаларининг таъкидлашича, Трамп бу бутимни АҚШ манфаатларига мос келмайди, деб ҳисобламоқда. Нашр фикрича, воқеаларнинг бундай тус олиши Эронга қарши санкциялар киритиш сиёсатига қайтишга олиб келади.