Мьянмадаги Аракан провинциясидан келган роҳингя-мусулмонларининг 53 нафар вакили Туркия университетларида давлат стипендиялари дастури бўйича ўқиш ҳуқуқига эга бўлади.

Туркия ҳукумати қошидаги Диаспора масалалари бошқармаси (YTB) раҳбар ўринбосари Ҳусайн Гюндогарнинг "Анадолу" агентлигига маълум қилишича, қўшни Бангладеш ва Покистонга қочган Аракан ёшлари, шу билан бирга, роҳингя-мусулмонлари Туркия олий таълим муассасаларида ўқиш ҳуқуқига эга бўлишади. 

Гюндогарнинг сўзларига кўра, ўтган йилларда роҳингя-мусулмонларининг 15 вакили Туркия университетларида ўқишга кирган.

"Туркия мураккаб вазиятда қолган барча халқларга ёрдам қўлини чўзади. Жорий йилдаги фожиавий ҳодисаларни ҳисобга олиб, биз роҳингя-мусулмонларига стипендиялар ажратишга қарор қилдик. Давлат ҳисобидан Туркия университетларида таълим олиш ҳуқуқи, шунингдек, Афғонистон, Яман, Сурия, Фаластин, Босния ва Герцоговина, Сомали, Сьерра-Леоне ва Либерия ёшларига ҳам берилади", - деди YTB раҳбар ўринбосари. 

Унинг сўзларига кўра, 2012 йилда давлат дастури доирасида турли мамлакатларининг 25 минггача аҳолиси Туркияда олий маълумот ва стипендия олиш имконига эга бўлган бўлса, ҳозир бу рақам 100 минг кишига кўпайган.