McFadyens транспорт компанияси шамол генераторининг 60 метрли паррагини Шотландия йўллари бўйлаб олиб ўтилиши ҳақидаги видеони тақдим қилди.

2 дақиқалик лавҳада юк автомашинаси ҳайдовчиси кенг габаритга эга юкни 90 градусга қандай айлантиргани кўрсатилган.

Катта юк машинаси жуда секин ҳаракатлангани, шунингдек ҳайдовчи орқа ғилдиракларни кабинадан туриб бошқаргани сабабли, вазифа аъло даражада уддаланган. Автомашина орқасида ёрдамчи ҳайдовчига рация орқали кўмак берган.