АҚШнинг Калифорния штатидан бортида 10 та Iridium-3 сунъий йўлдоши бўлган Falcon 9 ракетаси учирилди. Ракетанинг парвози трансляциясини SpaceX компанияси олиб борган. 

Ракета парвози маҳаллий вақт билан соат 05.37да (Тошкент вақти билан соат 17.37)  Ванденберг космодромидан амалга оширилган.

Компания ушбу парвоз доирасида ракетанинг биринчи поғонасини кейинчалик ишлатиш учун яна бир маротаба океандаги баржага қўндирмоқчи.