Руминиялик Симона Ҳалеп Аёллар теннис уюшмаси (WТА) рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди, рўйхатнинг янгиланган версияси ташкилот расмий сайтида эълон қилинди.

Ҳалеп WТА рейтингида етакчиликни қўлга киритган тарихдаги биринчи руминиялик теннисчи аёлга айланди. У биринчи ўринни испаниялик Гарбинья Мугурусадан олиб қўйди. Руминиялик спортчи бу йил рейтингда етакчига айланган бешинчи теннисчига айланди. Бундан олдин, Мугурусадан ташқари, америкалик Серена Уильямс, германиялик Анжелика Кербер ва чехиялик Каролина Плишкова ҳам биринчи ўринни эгаллаган.

9 октябрдаги WТА рейтинги:

1 (2). Симона Ҳалеп (Руминия) - 6175 очко,
2 (1). Гарбинья Мугуруса (Испания) - 6135,
3 (4). Каролина Плишкова (Чехия) - 5605,
4 (3). Элина Свитолина (Украина) - 5465,
5 (5). Винус Уильямс (АҚШ) - 4642,
6 (6). Каролин Возняцки (Дания) - 4640,
7 (8). Елена Остапенко (Латвия) - 4510,
8 (9). Светлана Кузнецова (Россия) - 4005,
9 (15). Каролин Гарсия (Франция) - 3860,
10 (7). Йоханна Конта (Буюк Британия) - 3795.