Япониялик ёзувчи Кадзуо Исигуро нашриёти бутун мамлакатдан келиб тушаётган буюртмалар билан тўлиб тошди. Исигуро 2017 йили адабиёт бўйича Нобел мукофотига муносиб кўрилган эди. Hayakawa Publishing компанияси Швеция академияси қарори эълон қилинганидан кейинги кундан бошлаб тиражлар сонини кўпайтиришга мажбур бўлди. 

Нашриёт атиги уч кунда асли япониялик Буюк Британия ёзувчисининг 8 асарини 950 минг нусхада чоп этди. Яқин орада яна 200 минг қўшимча тиражда чиқарилади. Бундан ташқари, Исигуронинг The Buried Giant (Дафн қилинган дароз) китобиниҳам нашр қилишни режалаштирган. У 19 октябрда Японияда тақдим этилади. 

Япония Исигуронинг Нобел мукофотига лойиқ кўрилгани ҳақидаги хабарни хурсандчилик билан қаршилади. Гарчи у Буюк Британия фуқароси бўлса-да, маҳаллий аҳоли Исигуродан фахрланиш туйғусини ҳис қилишмоқда.