Австралияда грипп эпидемияси авжига чиққан.

Мамлакат ҳукумати вакилларининг хабарига кўра, сўнгги ойларда 370 инсон бу касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган. Гриппни юқтириб олганлар сони эса 160 мингдан ошиб кетган.

Штаммдан Янги Жанубий Уэльс штати аҳолиси ҳаммадан кўп озор чеккан. У ерда касалликка чалинганлар сони ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан 150% ўсган.

Соғлиқни сақлаш идоралари вакиллари гапига кўра, гриппнинг янги штамми мутацияга учраган, мукаммал турни ташкил қилади ва анъанавий штаммга қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятига эга.