"Барселона" яримҳимоячиси Андре Гомеш "блаугранас" етакчиси ва бош мураббийи шаънига танқид тошларини отмаганини айтди.

Аввалроқ, португалиянинг Récord нашри Don Balón журналидан иқтибос келтириб, "Барселона"да таркибни Лионель Месси танлаши ва бош мураббий Эрнесто Вальверде бу ишга аралашмаслиги ҳақидаги Гомешнинг гапларини келтирган эди.

Кейинчалик Гомеш бу гапларни инкор қилиб: "Мен Месси ва Вальверде ҳақида ҳеч нарса демаганман. Бу гаплар уйдирма. Уларни жуда ҳурмат қиламан" - деди.

Таъкидлаш жоизки, Эрнесто Вальверде 24 ёшли Гомешга унчалик ишонч билдирмаяпти. Жорий мавсумда у фақат захирадан майдонга тушмоқда ва барча мусобақаларда ўтказган 5та ўйинида бор йўғи 38 дақиқа ҳаракат қилган.