2017 йилнинг 5 октябрь куни тахминан соат 06:00 ларда В.В.В. маст ҳолатда Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Г.К.М. билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, уни қўли билан уриб, оғир тан жароҳати етказган. Натижада Г.К.М. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилиб, унга "бош мия ёпиқ жароҳати, ёноқ суягининг синиши, мия лат ейиши, пастки жағ суягининг синиши" ташхиси қўйилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.