2017 йил 8 августдаги ПФ–5139-сон Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

•  Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандарти;
•  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Давлат бошқаруви” магистратура мутахассислиги бўйича давлат таълим стандарти;
•  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари;
•  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом;
•  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
•  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тингловчиларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом;
•  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларини 2015/2016 ва 2016/2017 ўқув йилларида якунлаган битирувчилар учун бериладиган давлат намунасидаги сертификат.

Шунингдек Қарорда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига 2017/2018 ўқув йилида:

•  ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган 1 йиллик курсларга 60 нафар (шундан 24 нафар – давлат гранти асосида, 36 нафар - тўлов-контракт асосида);
•  ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган 4 ойлик курсларга давлат гранти асосида 100 нафар тингловчи ўқишга қабул қилинади. 4 ойлик курсларга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ходимлари қабул қилинади ҳамда ушбу курсларга қўшимча қабул тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
 
Ҳужжат 2017 йил 25 сентябрдан кучга кирди.