Мадриднинг «Реал» клуби ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске «Барселона»нинг Ла Лигани тарк этиши ҳақида ўйлашни ҳам истамаётганини айтди.

Маълумки, Каталония ҳудуди мустақилликни эълон қилса, матбуотда «блаугранас» Ла Лигани тарк этиши ҳақида хабарлар муҳокама қилинаётганди.

«Агар Каталония мустақилликни эълон қилса, «Барселона» қаерда ўйнаши ҳақида ўзимга ҳар доим савол бераман. Аммо, Испания чемпионатини «Барселона»сиз тасаввур қилолмайман. Бундан Каталония ҳам, бошқалар ҳам зарар кўрган бўларди.

«Реал» ва «Барса» бир-бирига керак ёки бошқача қилиб, ҳаётан муҳтож деб айтган бўлардим», - деди мутахассис Football Espana сайтига берган интервьюсида.