Германия 2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш босқичида охирги турни Озарбойжонга қарши ўтказди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Немислар жамоаси 10та ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва 43 гол урди, 4та гол ўтказилди. 

Шу тариқа, Германия терма жамоаси битта саралаш босқичида урилган голлар сони бўйича Европа рекордини ўрнатди. Бундан аввалги рекорд Евро-2000 саралашида Испания терма жамоаси томонидан ўрнатилганди (42 гол).

Германия терма жамоаси ЖЧ учун саралаш ўйинлари доирасида қаторасига 16 учрашувда зафар қучган. Бу эса немисларнинг ўзи томонидан 1969-1985 йиллар оралиғида ўрнатилган рекорди такрорланишидир.