Халқаро савдонинг амалдаги қоидалари ривожланишни секинлаштирмоқда, уларни ўзгартириш лозим, деб айтди "Ипак йўли" халқаро савдо палатаси раиси Чжунхан Ли Афинадаги ЕИ-Евросиё-Хитой форумида.

Ушбу саммит "Шарқдан Ғарбга томон кўприк қуриб" деб аталиб, The Economist журнали томондан ташкиллаштирилган.

"Жаҳон иқтисодиёти айни вақтда жуда секин ривожланмоқда. Халқаро савдо қоидалари ва стандартлари тўлиқ эмас ёки ноқулайдир ва барқарор иқтисодий ривожланиш йўлида бош тормоз ҳисобланади. "Ипак йўли"нинг сентябрдаги бизнес-саммити 90 та халқаро ташкилот ва бизнес-уюшмаларни жалб қилди ва биз трансмиллий савдо стандартлари ва қоидаларини қабул қилиш бўйича таклиф билдирдик", деб айтди Чжунхан Ли.

"Биз кўприклар қуриш ва кўпроқ ўзаро алоқани таъминлаш учун бирга "Ипак йўли"ни қуруқликда, денгизда, ҳавода ва киберҳудудда қуришимиз керак. Қадимдан бери ўзаро алоқалар иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг асосий шарти ҳисобланади", деб айтди Хитой вакили.

У "Бир камар, бир йўл" лойиҳаси Хитой етакчиси томондан таклиф қилингани ва Хитойни Европа билан боғлаши кераклигини эслатиб ўтди.