Хоразм ва Фарғона вилоятига янги прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 3 октябрдаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Хоразм вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 3 октябрдаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Садриддин Турдиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Фарғона вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.