Қирғизистон йўл-транспорт ҳодисасида ҳаётдан кўз юмган бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров билан видолашди. ЙТҲ оқибатида вафот этган Жумақодиров ватани учун жуда кўп ишлар қилишга улгурди. Республика президенти Алмазбек Атамбоев ҳукумат раиси ўринбосарини дафн қилиш маросимида марҳум фаолиятига шундай баҳо берди. 

"У мамлакатнинг келгуси етакчиларидан бири эди, аммо у ватани учун коррупция билан кураш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ислоҳ қилишда жуда кўп иш қилди", - деган Алмазбек Атамбоев. Унинг сўзларига кўра, Жумақодиров ҳақиқатпарвар бўлиб, "жуда ақлли инсон эди". "Мен тез-тез у билан маслаҳатлашиб турардим", - дея тан олган Қирғиз давлати раҳбари. Шу билан бирга, президент бош вазир ўринбосари келажакда давлат раҳбари бўлиши мумкинлигини инкор этмас эди. 

Қирғизистон пойтахти марказида ташкил этилган марҳумни дафн қилиш маросимида  бир неча минг киши, шу жумладан республика раҳбарияти иштирок этди. Бош вазир ўринбосарини Бишкекнинг Ола Арча қабристонига дафн қилишди. Бу ерда Қирғизистоннинг давлат ва жамоат арбобларининг қабрлари бор.

Жумақодиров 7 октябрь куни Чуй вилоятидаги Садовое қишлоғида хизмат машинасида кетаётганида "КамАЗ" автомашинаси билан тўқнашиб кетган эди. Йўлтанламас ичида бош вазир ўринбосаридан ташқари унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси ҳам бўлган, уларнинг барчаси ҳаётдан кўз юмган. 

ЙТҲ бўйича жиноий иш қўзғатилган.