Lexus компанияси Structural Blue деб ном олган кўк рангнинг ўзига хос тусини яратиш учун 15 йил сарфлади. Бўёқнинг яратилиши устида марканинг АҚШ ва Япониядаги техник марказлари, шунингдек, VIAVI Solutions компанияси ишлади, деб хабар беради Carscoops нашри.

Яратилиши учун илҳом сифатида Морфо капалаги хизмат қилган янги ранг 40 та алоҳида қаватлардан иборат пигмент асосида тайёрланади. Lexus’дагиларнинг айтишича, рангнинг ёруғлик ўзгаришига қараб турлича тусланиш хусусияти кичик парчалар шаклидаги, мураккаб нанотузилма билан тушунтирилади.

Фото: Motor.ru

Оддий пигментли бўёқлар кўзга кўринадиган кўк рангнинг 50 фоизидан кам бўлмаган қисмини акслантиради, Structural Blue эса буни 100 фоизга уддалайди. Битта машинани бўяшга — кузовнинг махсус буёғи фақаи LC купеси учун ишлатилади — 300 миллиард «парчалар»дан иборат 300 грамм пигмент кетади. Бўёқ 15 микрометр қалинликда асосий ва ҳимоя қатлами орасига берилади ва бир кунда бор-йўғи иккита машина бўялади.

Фото: Motor.ru

Lexus LC500 купеси 477 от кучга эга V8 двигател ва10 босқичли автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Орқа ғилдираги ҳаракатга келувчи спорткар 4,7 сония ичида 100 км/соат тезликка эришади. Моделнинг нархи 140 минг АҚШ долларидан бошланади.

Фото: Motor.ru