Венесуэла президенти Николас Мадуро унинг номини кўп марта тилга оладиган ўзининг америкалик ҳамкасби Дональд Трампга кинояли тарзда миннатдорлик билдирди. У бу ҳақда Россия, Беларусь ва Туркияга сафаридан қайтгандан кейин давлат телевидениеси эфирида айтди.

"Трамп мени бутун дунёга машҳур қилди. Империя раҳбари менинг номимни тилга олмаган бирор кун йўқлиги шарафдир, бу мен ниманидир тўғри қилаётганимни англатади", деб айтди Мадуро давлат телевидениеси эфирида. 

Мадуронинг айтишича, Трампнинг танқиди "уни дунёга машҳур одамга айлантирди".

"У ҳар гал мени эслаганда, мен уларга янада кўпроқ ёқа бошлайман", деб қўшимча қилган Мадуро.
 
Мадуро "Трамп ўз зиммасига Венесуэла мухолифати раҳбари ваколатини олган" деб кесатиб ҳам қўйган.