Москва вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан хабар беришларича, ҳудуд шимоли-ғарбидаги «Синдика» савдо марказида рўй берган ёнғин бартараф этилган. Ўт ўчирувчиларнинг маълумотига кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан соат эрталабки 7.00лар атрофида ўчирилган.

ФВВдан айтишларича, ёнғин майдони 55 минг квадрат метрга тенг бўлган. Бинодан тахминан уч минг киши эвакуация қилинди. Шунингдек, савдо марказида тахминан 300 квадрат метр павильонларни қамраб олган том қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида уч киши жабрланди.

Фото: ТАСС

Кеча Москва автомобиль ҳалқа йўлининг 65-километри атрофида, Строгино тумани яқинида "Синдика" қурилиш марказининг ер ости автотураргоҳида йирик ёнғин чиққани хабар берилганди. Маълум қилинишича, юқори ҳарорат оқибатида автотураргоҳдаги автомобиллар портлай бошлаган. 

Фото: Газета.Ru
Фото: Газета.Ru
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС