Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида аралаш тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрда «Тўқимачилик саноатининг хом-ашё базасини диверсификация қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, лойиҳанинг қиймати 92 миллион долларни ташкил этади. «Наманган шарбати» қўшма корхонаси, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекенгилсаноат» АЖ лойиҳа ташаббуси билан чиққан.

Янги корхона 2018 йилда ишга туширилади. Корхона йилига 10 минг тонна полиэфир толаси, 10 минг тонна полиэфир ипи, 20 миллион метр аралаш мато, 7 минг тонна аралаш мато ва 6 миллион дона тайёр аралаш тўқимачилик маҳсулотини ишлаб чиқаради.

Лойиҳа «Наманган шарбати» ҚКнинг 30 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 62 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон раҳбари «Наманган шарбати» қўшма корхонасига бир қатор солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди.