Польша мудофаа вазири Антоний Мачеревич мамлакатда кибернетик мудофаа қўшинларининг пайдо бўлганини эълон қилди.

Бу ҳақда Wiadomości хабар бермоқда.

«Биз кибернетик қўшинларни яратишга, шунингдек, Криптология миллий марказини кенгайтиришга қарор қилдик» - деди Мачеревич киберхавфсизликка бағишланган CYBERSEC анжуманида.

Ўз навбатида, бош вазир Беата Шидло кибермуҳит бўйича департаментнинг ташкил этилишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Rzeczpospolita россиялик ҳакерлар Польша Ташқи ишлар вазирлиги тизимига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берган эди.