Америкалик сенатор Боб Коркер мамлакат президенти Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Коркернинг маълум қилишича, Трамп Оқ уйдаги масъулиятли ишига реалити-шоудагидек қарамоқда. У америкаликлар раҳбари бошқа давлатларга таҳдид қилаётгани, бу эса Учинчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.

«У мени ташвишлантирмоқда. У мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир кишини ташвишлантириши керак», — деган Коркер.

Маълумот учун, Коркер сайловолди кампанияси даврида Трампнинг яқин тарафдорларидан бири эди. 

8 октябрь куни президент Коркерни сенаторлик лавозимида кейинги муддатга ҳам қолмаслик бўйича қабул қилган қарорини кескин танқид қилганди.